04 November 2011
13:41 -
Юнонистон референдумдан воз кечди ҳисоб, Dow Jones юқорига сакради
Кеча бошланган G20 саммити Юнонистондаги кризис бўйича ҳали қарор олгани йўқ, аммо бошқаларнинг босими остида Юнонистон Бош вазири ўз мамлакатида ЕИ таклифларини қабул қилиб-қилмаслик бўйича рефрендум ўтказиш ниятидан орқага қайтди ҳисоб. У ҳам ҳали қарорини очиқлагани йўқ, аммо референдум бўлмаслиги аниқ бўлиб кўринмоқда. Демак, Юнонистон ЕИнинг таклифлари бўйича кризисдан чиқиш йўлидан боради, юнонлар камарини анчагина тортади.
Табиий, бу хабар Нью-Йоркдаги фондлар бозорини жонлантирди. Кеча Dow Jones индекси 208 га (1.76%) юксалди ва психологик 12 минглик маррадан ортди, энди унинг қиймати 12044 га тенг.
Табиий, бу хабар Нью-Йоркдаги фондлар бозорини жонлантирди. Кеча Dow Jones индекси 208 га (1.76%) юксалди ва психологик 12 минглик маррадан ортди, энди унинг қиймати 12044 га тенг.