04 November 2011
03:31 -
“Зеркало XXI” нашри фаолияти тўхтаб қолди
Мамлакатимизда чоп этиладиган мазкур русийзабон нашр бирмунча ўткир чиқишлари билан бошқаларидан ажралиб турарди. Нашр фаолиятининг тўхтатилгани ҳақида хабар қилган “Озодлик” радиоси Бош муҳаррир Баҳодир Йўлдошевнинг маблағ етишмовчилиги сабабли таҳририят ўз ишини тўхтатганига эътибор қаратган. Кейинги йилларда “Media-biznes” маъсулияти чекланган жамияти муассислигида чоп қилинаётган газета 2000 йилдан чиқа бошлаган.
Журналист Юсуф Қобулжонов муҳаррирлик қилган ўша йилларда газетада кескин танқидий чиқишлар кўпроқ кузатилган. Кейинги пайтларда эса асосан сотув йўли билан тарқатилаётган нашрда газетхонлар сони пасайиб, нашрга обуна деярли нолга тушиб қолганди.