02 November 2011
06:21 - Dow Jones ўпирилишни давом эттирди, сабаб – Юнонистон Европа Иттифоқининг ёрдамига хархаша қилиши
Европа Иттифоқи еврозонадаги беқарорликдан қутилиш учун Юнонистонга 8 млрд евро миқдорида ёрдам бериш ва унинг қарзларини ярмидан кечиш эвазига давлат ҳаражатларини камайтиришга чақирган эди. Аммо жорийдаги Юнонистон ҳукумати бу таклифларни қабул қилишдан олдин умумхалқ референдум ўтказиш ҳақида гапирабошлади. Ўз-ўзидан маълумки, халқ ҳаражатларни каймайтиришга қарши чиқса, Юнонистондаги кризис янада чуқурлашади.

Референдум фикри ўртага отилиши билан, Юнонистонда сиёсий кризис ҳам бошланди. Ҳокимиятдаги партиянинг кўзга кўринган вакиллари рферендум фикрини ўртага ташлаган Бош вазир Георгий Папандреунинг истеъфосини талаб қилишди.

Бундай ноаниқлик қаршисида Нью-Йорк фондлар биржасида ўтган куни бошланган ўпирилиш кеча ҳам давом этди.

Хуллас, кеча Dow Jones индекси 297 поғанага (2.49%) тушди, энди унинг қиймати 11658 га тенг.