01 November 2011
01:22 -
Ўзбекнинг ҳарбийлари жанг майдонидан, э... кечирасиз, пахта теримидан қайтди
Бугун Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, ИИВга қарашли бир қанча ҳарбий қисмларнинг аскарлари пахта йиғим-теримидан қайтди. Қарийб икки ойлик хизматни оқ олтин териб ўтказган солдатларнинг ҳарбий тайёргарлиги борасида бир нима дейиш қийин, аммо ҳар йили пайкалларда тажриба ошираётган аскарларнинг қўли теримга анчагина келиб қолди.
Ўтган йили Қирғизистон жанубидан ўзбеклар қирғин қилинганда, “Бирлик” Партияси ўзбек армиясини у ерга олиб киришни таклиф қилганди. Эҳ, содда бирликчилар, армиямиз Ислом Карим раҳнамогида пахта теришдан бошқа нарсага ярамаслигини билишмаган, шекилли.