31 October 2011
23:49 -
Белида белбоғи йўқ “Адолат” партияси курашни ривожлантирмоқчи
Сиёсий маънода белида белбоғи бўлмаган қўғирчоқ партия бугун Ўзбекистон Белбоғли Кураш Федерацияси билан ҳамкорликда катта конференция ўтказиб, унда Президент Ислом Карим томонидан курашга берилаётган эътибор, бу борада партиянинг вазифалари масаласини муҳокама қилган. Бир қатор полвонларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этган. Партия раиси, Парламентининг қуйи палатаси спикери ўринбосари Исмоил Саифназаров белбоғли кураш ривожи партия олдига қўйган муҳим устивор масалалардан бири эканини таъкидлабди.
Айни курашадиган ёшида ўрисларнинг мардикорчилигини қилаётган муҳожир-полвонларимиз, уларнинг изғирин кунлардаги ҳаёти, тирикчилиги масаласи қолиб, белбоғли кеураш усулларини муҳокама қилаётган партия лидерининг ҳолига кулишингни ҳам, йиғлашингни ҳам билмайсан киши.