29 October 2011
07:00 -
Dow Jones индекси Европа қарори қаршисида эҳтиёткорлик кўрсатмоқда, Ўзбекистон қолоқликдан қачон чиқади?
Европа Иттифиоқи лидерлари еврозонадаги кризисдан чиқиш учун, бу кризиснинг сабабчиси бўлган Юнонистонга ёрдам бериш программаларини тасдиқлашгач, ўтган куни Dow Jones индекси осмонга сакраб, 340 (2.86%) поғанага юксалган ва 12209 га етган эди. Кеча бу тенденция давом этти дейиш мумкин эмас. Кечаги ўсиш 23 поғонагина (0.19%) бўлди, энди Dow Jones 12231 га тенг.
Йўқдан кўра бор деганларидек, бу натижа ҳам ёмон эмас. Аммо, кўриниб турибдики, фондлар бозори фаоллигининг аввалги даражаларга кўтарилиши, демак, жаҳон молиявий-иқтисодий системасининг кризисдан чиқиши осон бўлмайди.
Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбарлари Dow Jones индекси каби “мавҳум” нарсаларга боғлиқ эмасликлари билан мағрурланишлари мумкин, улар ҳозир шундай қилишмоқда ҳам, аммо келажак айнан фондлари бозорининг ва банк системасининг шаклланиши билан боғлиқ. Буни тушунмаган ҳозирги раҳбарлар алмашмагунча, Ўзбекистонда фаровонлик бўлмайди.
Бир маҳаллар Ислом уламолари замонавий тракторларни “шайтон араваси”, банкчиликни эса ҳаром деб айтиб, мусулмонларни улардан узоқроқ тутишга интилишган ва Ислом динининг инқирозини чуқурлаштиришган. Ҳозирги исломчилар, яъни Ислом Карим ва унинг югурдаклари ҳам айнан шундай қилишмоқчи ва ўзбекларнинг қолоқликка маҳкум қилишмоқчи. Аммо қилишолмайди. Чунки, бошқа кучлар мавжуд, улар барибир ғалаба қозонишади.