27 October 2011
21:32 -
Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси ҳақидаги хабарда на Ислом Каримнинг на Шавкат Мирзиёнинг исми тилга олинади
Ҳозиргина тарқатилган расмий хабарга кўра, бугун Вазирлар Маҳкамаси мамлакатни ривожлантиришнинг келаси йилга мўлжалланган молиявий-иқтисодий режалари, хусусан, 2012 йилда асосий макроиқтисодий кўрсатгичлар прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, давлат бюджети ҳамда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаларини муҳокама қилиб, мажлис ўтказган.
Табиий, ҳамма лойиҳалар маъқулланган ва уларни тасдиқлаш учун Олий мажлиснинг Қонунчилик Палатисига юбориш қарори олинган.
Хабарда пичоққа илинадиган биронта янгилик йўқ. У ерда келтирилган жуда кўп рақамларнинг биронтасига ишониш қийин. Тажрибадан маълумки, рақамлар ҳақиқатни ўзида акс эттирмайди.
Ўзбекистон хабарчилигининг анъаналарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида гапирилиб, Бош вазирнинг исми ҳатто тилга олинмаган. Бунга ўрганиб қолганмиз. Аммо, хабарда бир янгилик бор. Бирон марта Ислом Каримнинг ҳам номи тилга олинмайди, ҳамма нарса унинг раҳнамолигида, унинг ташаббуси ва кўрсатмалари бўйича қинаётгани қайта-қайта такролрланмайди, урғуланмайди. Мана бу адолатсизликка, президентимизга кўрсатилган ҳурматсизликка ҳеч чидаб бўлмайди.