27 October 2011
06:29 - Dow Jones бир кунлик тушидан кейин яна юксалди

Кеча, яъни чоршанба кунги юксалиш 162 (1.39%) бўлди. Шундай қилиб, ўтган кунги тушишнинг асосий қисми қопланди. Энди Dow Jones индексининг қиймати 11869 га тенг.

 

АҚШ фондлар бозори индексининг ортиш сабаби сифатида Брюсселда Европа Иттифоқи саммитининг бошланиши айтилмоқда. Европа лидерлари мавжуд молиявий инқироздан чиқиш йўллари хусусида келишиб олишмоқчи.