26 October 2011
13:06 - Яманда ўзбек шифокори ўғирланди, бу Ўзбекистон расмийларини ташвишлантираётгани йўқ
Ҳатто бу борадаги хабарлар ҳам ўрислар орқали келди. Кеча Яманнинг Мариб вилоятида ўғирланган Воҳидов исмли шифокор-муҳожирнинг тақдири борасида РИА Новости ахборот агентлиги хабар қилган. Ҳамюртимизнинг озод қилинишида фаоллик кўрсатаётган Россиянинг Санъадаги элчихонаси шифокорнинг гаровда тутиб турилганини таъкидлаган.
Доимгидек Ўзбекистон расмийлари ўз фуқароси тақдири борасида бош қотираётгани йўқ. Ҳатто матбуотдан бу ҳодиса ҳақида бирор маълумот излашга ҳам ҳжат йўқ, дейди мухбиримиз.