23 October 2011
03:19 -
Ислом Карим Оқсаройда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қабул қилди
Бугун тарқатилган расмий хабарларда Президент Ислом Каримнинг АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қабул қилгани айтилган. Учрашувда асосан Афғонистон масаласидаги ҳамкорлик, сиёсий-иқтисодий ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари кун тартибига чиққан.
Ҳиллари Клинтон эртага куннинг биринчи ярмида “GM Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонаси ишга туширилишида иштирок этади. Ўзбекстон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинади.
Тушдан сўнг у фуқаролик жамияти вакиллари билан мулоқотда бўлади, дейди мухбиримиз. Аммо, учрашувга кимлар таклиф қилингани ҳақида маълумот йўқ. Тахминларга кўра, у ерда фақат ҳукуматнинг “ноҳукумат ташкилотлари” бўлади.
“GM Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасидаги тадбирга эча, “Ҳаракат” мухбири расман таклиф қилинган.