Айрим Ғарб ширкатлари инсон ҳуқуқлари ва жамоат ташкилотларининг босими билан бола меҳнатини баҳона қилиб, ўзбек пахтасини бойкот қилганди. Бироқ бойкот сиёсий жиҳатдан етралича самара бермади, яъни ўзбек пахтаси сотилмай қолмади. Боз устига бола меҳнати экспулатациясига ҳам барҳам берилмади. Пахта толаси экспортида сезиларли камайиш кузатилмагани ҳақида хабар қилган Uztsentrimpex агентлиги Ўзбекистон ҳукуматининг 0,6 миллион тонна пахта толаси сотиш бўйича шартномалар имзолаганини таъкидлаган.
Маълум бўлишича, хомашёнинг асосий харидори бўлган Россия ва Осиё мамлакатлари Европа пахтафурушларидан бўшаган ўринни дарҳол тўлатишди. Ўзбекистон ҳукуматига эса кимга пахта сотишнинг фарқи йўқ.
Қўпол қилиб айтганда евроширкатлар энди пахта хомашёсини болалар меҳнатига тупурган Осиё мамлакатларидан устама нархлар эвазига сотиб олади. Айини замонда, бундай жараён Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий интеграция равнақига муайян даражада салбий таъсир кўрсатади.
"Бирлик" Партиясининг башоратлари тўппа-тўғри чиқмоқда.