18 October 2011
22:05 - Филистин Исроил армиясининг капрали Гилад Шалитни қамоқдаги 1027 арабга алмаштирди
Аввал келишилганидек, бугун Исроил ўз қамоқхоналарида ётган 1027 араб маҳбус ХАМАС тарафидан 5 йил олдин асирга олинган Исроил армиясининг капрали Гилад Шалитга алмаштирилди.

Бугун эрталаб ХАМАС Гилад Шалитни миср ҳарбийларига топширди, улар эса ўз навбатида собиқ асирни дарҳол исроилликларга Тель-Ноф ҳарбий базасида беришди. У ерга капралнинг ота-онасидан ташқари Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам келди ва ўз капралининг юртга қайтгани ҳақидаги рапортини олди (расмда).

Қамоқдаги арабларнинг 477 нафари ҳам озод қилинди. Қолганлари Гилад Шалит уйига етиб боргандан кейин озод қилинади.

Гилад Шалит мисрликлар қўлига берилишдан бир неча дақиқа олдин ал-Арабия телеканалига интервью бериб, филистинликларни қамоқдан озод қилишни давом эттириш Филистин-Исроил тинчлик шартномаси тузилишини тезлаштиради, дебди.

200 минг филистинлик, уларга Филистин мухториянинг президенти Маҳмуд Аббос ҳам қўшилган, 527 нафар ватандошларининг қамоқдан озод этилишини байрам қилишди. Маҳмуд Аббос собиқ маҳбусларга қараб, шундай деди: “Сизларнинг саъй-ҳаракатингиз, қурбонликлар беришингиз ва муҳнатингиз бекор кетмади. Сизнинг ҳам меҳнатингиз эвазига озод ва мустақил, пойтахти Қуддус бўлган Филистин давлати тузилишга гувоҳ бўласиз.”

Кўринишидан, араблар “мингга-бир” деб ном олган бундай алмаштириш ўзларни қанчалик камситганини ҳам тушунмайдиган даражада ғариблар, дейди мухбиримиз.