16 October 2011
06:48 -
Иқтисодий кризисдан тезроқ чиқиш талаби билан ўтказилаётган митинглар жаҳонга тарқалмоқда, аммо...
Нью-Йоркда фондлар биржаси жойлашган Уолл Стрит (Wall Street) номли кўчада молиявий системадаги суиистеъмолликларни тўхтатиш талаби билан бошланган норозилик намойишлари аввал АҚШнинг ўзида кенг ёйилган бўлса, кеча бутун дунёга тарқалди. Европада бу намойишлар давлатларнинг молиявий сиёсати ва “капитализм акуалари”га қарши шиорлар остида ўтмоқда.
Лиссабон, Рим, Брюссель, Дублин, Париж, Варшава, Лондон, Таллин ҳамда Канада, Исроил, Австралия, Янги Зелландия,Япония ва Филипин давлатларинингбир қатор шаҳарларида бўлиб ўтган намойишларда юзлардан бошлаб ўн мингларгача одам қатнашди. Рим ва Лиссабонда намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди.
Табиий, оддий одамларни биринчи навбатда иқтисодий аҳвол ёмонлашиб бораётгани қизиқтиради, аммо молиявий-иқтисодий инқироздан тезроқ чиқиш йўлини ҳеч ким билмайди.
Бу оммвий намойишлар босими остида яқинда бўладиган G20 cаммити молиявий-иқтисодий кризисдан чиқиш учун капитализм акулалари, яъни каттта бойлар ва банкларнинг танобини тортиб қўйиш, уларнинг даромадларини камайтириш йўлини танлаши мумкин. Бироқ, бу йўл ҳамма муаммоларни ҳал қилмайди. Ўзбекистон каби давлатларннинг тажрибаси кўрсатмоқдаки, катта бойлар, яъни инвесторлар ҳамда банкларга йўл берилмаса, иқтисодий кризисни қўйиб туринг, стагнацияга юз ўгирилади.