15 October 2011
04:11 -
Икки тожик журналисти озодликда қолади, бири оқланди, иккинчиси амнистияга туширилди
Улардан бири - «Нури зиндаги» ҳафталик газетанинг мухбири Маҳмадюсуф Исмоилов (расмда) 2010 йил 23 ноябрда Тожикистон Жиноий Кодексининг туҳмат қилиш, ҳақоратлаш, миллий, ирқий, этник, диний душманлик уйғотиш ва таъмагарликка оид тўртта моддаси билан айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Сал кам бир йил давом этган тергов ва суд жараёнларидан кейин, журналист таъмагарлик айби бўйича оқланса ҳам, қолган айблар бўйича 50 минг сомоний миқдорида жаримага тортилган, аммо у 11 ой ҳибсда бўлганини ҳисобга олиб, жарима 35 сомонийга (7,3 минг доллар) туширилган. Ваҳоланки, Тобошар шаҳарининг прокурори Амир Ғофуров журналистни 16 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилган эди. Агар шундай ҳукм чиқарилса ҳам, амнистия туфайли Маҳмадюсуф Исмоилов икки йил қамоқда ётган бўларди.
Иккинчи журналист - ББС радиосининг Марказий Осиё бўйича мухбири Ўринбой Усмон тақиқланган Ҳизб-ут-Тахрир партиясига аъзолик ва содир этилган жиноят ҳақида тегишли органларга хабар бермаслик айблари билан шу йил 13 июнда ҳибсга олинган, бир ойдан кейин ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат билан озодликка чиқарилган эди.
Бугун Сўғд вилоят суди Ўринбой Усмонни Ҳизб-ут-Тахрир партиясига аъзолик айби бўйича оқлади, жиноят ҳақида хабар бермаганлик айби билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилди, аммо амнистия бўйича у жазодан озод этилди.
Тожикистон ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу журналист ҳақиқатдан ҳам тақиқланган Ҳизб-ут-Тахрир партиясининг вилоят ташкилоти раҳбаридан интервью олган экан. Ҳизб-ут-Тахрир экстемист ташкилот сифатида қонун билан тақиқлангани сабабли, унга аъзо бўлиш жиноятдир. Демак, Ўринбой Усмон жиноятчи билан кўришган, ундан интервью олган, аммо жорийдаги қонун бўйича жиноятчи деб ҳисбланган одам ҳақида керакли ташкилотларга хабар бермаган. Шундай қилиб, унинг айби қисман бўлса ҳам бор.
Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг, Ўринбой Усмон масаласида эса Буюкбритания элчилигининг норзиликлари ҳам журналистларнинг озод этилишида роль ўйнагани шубҳасиз. Барибир, Ўзбекистон билан солиштирганда, Тожикистон бу каби масалаларда нисбатан юмшоқ сиёсат олиб бораётганини тан олиш керак.