14 October 2011
00:36 -
Янги қонун: Географик обеъктларга шахслар номи берилмайди
Бугун Президент имзолаган “Географик объектлар номланиши тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, энди вилоят, шаҳар, посёлка, қишлоқ-овулларга шахс исмлари ва тарихий шахслар номлари берилмайди. Фақатгина кўчалар, маҳаллалар, майдон ва паркларга истисно тариқасида мамлакат тарихида ёрқин из қолдирган сиймонинг номи берилиши мумкин.
Қонун мантиғидан келиб чиқилса, яқин йилларда мамлакатимизнинг Навоий вилояти, Фурқат ҳамда Беруний номли туманлари ном ўзгартириши мумкин. Балки, шундай бўлгани маъқулдир.
Қонун мантиғидан келиб чиқилса, яқин йилларда мамлакатимизнинг Навоий вилояти, Фурқат ҳамда Беруний номли туманлари ном ўзгартириши мумкин. Балки, шундай бўлгани маъқулдир.