13 October 2011
12:55 -
Ўзбек хабарчилигида навбатдаги масхарабозликни биз ҳам давом эттирамиз: Фаррух Соипов - террорист
Озодлик радиоси Newsuz.com сайти маълумотига асосланиб, ўзбек киносининг таниқли актерларидан бири Фаррух Соипов бир ҳафта давомида ҳибсда сақланиб, 8 октябрда қўйиб юборилганини хабар қилибди. 10 кун муқаддам “Ўзбеккино” миллий агентлиги раиси Аъзамжон Исҳоқов ҳузурига чақирилиб, ўша ердан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан олиб кетилган эмиш.
Айни пайтда, “Ўзбеккино” агентлиги Озодликка бу маълумотни инкор қилибди.
Хўш, шундай экан, актёрнинг қамалаганини тасдиғи қани? Қолаверса, у ҳибсдан чиқарилганига ҳам 5 кун бўлибди. Шунча вақт ичида ҳам воқеага аниқлик киритиш имкони бўлмаптими?
Масхарабозлик масхарабозликда, биз ҳам ҳеч кимдан орқада қолмаслик учун Фаррух Соиповни террорист деб эълон қиламиз. Шундай дейишга ҳаққимиз бор, чунки, у яқинда ичкилик ичишни ташлаб, номоз ўқишга бошлабди. Бундан ортиқ қандай исбот керак ўзбекларга.