13 October 2011
02:08 -
Тошкент қамали назорати Бош прокуратурага топширилди
Бугун қатор оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги прописка бўйича махсус комиссиянинг тугатилгани ҳақидаги хабар эълон қилинди. Унга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка ҳақидаги қонун кучга киргач, бу комиссияга эҳтиёж қолмабди. Энди прописка жараёнини Бош прокуратура назорат қилади. Ички миграция хавфини бартараф қилиш мақсадида қабул қилинган мазкур ғайриконституциявий қонунни имзолаган Президент бу борадаги назоратни прокуратурага топширибди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонунга кўра тошкентликлар билан турмуш қуриб, бир йил яшамаган ёки ҳукуматнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлмаган шахс пойтахт ва пойтахт вилоятига пропискага киролмайди, дейди мухбиримиз.