12 October 2011
14:15 -
Суриянинг иши битмасданоқ Эроннинг боши дардга кирмоқда
Сурия диктатори Башар Асаднинг мухолифлари, Ливияда бўлган сценарийни такрорлаб, келажакда ҳокимиятни қўлга олишни режалаштираётган Миллий Кенгаш туздилар. Аммо, Ливия ва Сурия орасида кўпчиликка маълум бўлмаган катта бир фарқ чиқди.
Маълумки, Ғарбнинг бу минтақада кучайишини истамаган Россия ва Хитой Ливия диктаторини дипломатик йўллар билан қўллаб-қувватлашган бўлса ҳам, Муаммар Каддафийни амалий ишлар, масалан, ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган биронта жиддий мамлакат йўқ эди. Табиий, Венесуэланинг масхарабоз-диктатори Уго Чавесни ҳисобга олмаса.
Аммо, Суриянинг орқасида охиригача туришга ҳозир бўлган мамлакат ва ҳатто мамлакатлар бор экан. Бу мамлакатларнинг номи шу пайтгача тилга олинмаган эди. Ҳозир олинди.
Ҳамма нарса шу йил 9 октябрда Вашингтон Пост газетасида эълон қилинган “Асадга асосий ёрдамни Ироқ бермоқда” номли мақоладан бошланди. Ҳа, бу - воқеаларни яқиндан билмайдиганлар учун ҳақиқатда сенсацион янглик эди.
Қаранг, америкаликларнинг қўли билан яратилган Ироқ ҳукумати шу кунда Американинг нишони бўлган Башар Асадни қўллаб-қувватлаётган экан. Бу мамлаатнинг Бош вазири ал-Маликий Сурияда ҳокимиятни ўзгартиришга мутлоқа қарши эканлигини очиқча гапираётган экан. Газета мухбирига кўра, Ироқ шиалари қўлида бўлган ҳукумат кун сайин Эрон билан яқинлашиб бормоқда. Айнан шу сабабли, Ироқ Эроннинг стратегик ҳамкори бўлган Башар Асад тарафида. Тўғри, Эрон ва Ироқ ҳукуматлари Башар Асаднинг шафқатсизлигини қоралашмоқда, аммо Суриянинг ички муаммолари ислоҳотлар йўли билан ҳал этилиши кераклигини, ҳеч ким унинг ички ишларига аралашмаслиги лозимлигини кескин равишда урғулашмоқда.
Хуллас, маълум бўлишича, Сурия муаммоларининг илдизи Эронда экан. Демак, ишни Эрондан бошлаш керак.
Кеча АҚШ оммавий ахборот воситалари шу йил сентябрь ойида Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчисини ўлдириш ҳаракатида бўлган Эрон аслли, АҚШ ва Эрон фуқароси Мансур Арбабсиар қамоққа олинганини хабар қилдилар. У кимгадир бу ишни бажариш учун $100 минг доллар пул ҳам берибди. Унинг бу ишдаги ҳамкори Ғулом Шакурий ҳозир Эронда, у Ислом Инқилоби Ҳимоячилари (Эроннинг хавфсизлик хизмати) ташкилотининг аъзоси эканлиги айтилмоқда.
Мансур Арбабсиар ҳамма айбни бўйнига олибди, ўзи қилаётган ишнинг орқасида Эрон турганини тан олибди, молиявий ёрдам Эрондан олинганини ҳам.
Reuters агентлигининг билдиришича, АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон бу воқеларга кўз юмиб бўлмаслигини, Эронга қарши керакли ҳамма нарса қилиниши кераклигини очиқловчи баёнот берган. Эрон Саудия Арабистонининг элчисини ўлдириш ишига киришгани тасдиқланса, Эронни Россия ва Хитой ҳам ҳимоя қишига журъат этолмайдилар.
Эрон расмийларни бу иддаоларни рад этишган бўлса ҳам, тахмин қилиш қийин эмаски, Суриянинг иши битмасдан, навбат Эронга келмоқда.
Ҳа, ҳамма диктаторларнинг боши дардда.