10 October 2011
00:53 -
“Эзгулик” фаоли Мусажон Бобожонов прокурор босими остида (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №36, 09.10.2011)
Шу йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилояти бўлими Ташаббус гуруҳи раҳбари Мусажон Бобожонов Марҳамат тумани прокуратураси талаби билан туман ИИБга олиб келинди ва асоссиз равишда бир неча соат қамаб қўйилди. Мусажоннинг қариндошлари прокурор ва миршабларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Марҳамат туман Миллий Хавфсизлик Хизмати бўлинмасига мурожаат қилгачгина, у озодликка чиқарилди. Туман прокурори ёрдамчиси Набижоннинг айтишича, Мусажон Бобожонов, гўё ноқонуний равишда фаолият олиб бораётган “Эзгулик” жамияти фаоли сифатида жавобгарликка тортилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентига тумандаги мавжуд аҳвол бўйича бир қанча ёлғон маълумотларни етказган кимса сифатида қамалиши мумкин экан.
“Прокурор ёрдамчиси Набижон ва терговчи Жасурбеклар мени оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишди. Бу ҳодисалар туман прокурори Зокиржон Исмоилов ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ихтиёр Ражабалиев назоратида амалга оширилди. Улар мени ҳатто ўз хизмат хонасида дўппосламоқчи бўлишди. Сўнгра миршаблар воситасида ИИБнинг тергов изоляторига қамаб қўйишди” дейди Мусажон Бобожонов.
Бобожонов тузган Ташаббус гуруҳининг уч нафар аъзоси туман ИИБ тазйиғи остида куни кеча жамиятининг Тошкентдаги Марказий бошқаруви офисига келиб, гуруҳдан чиққанлиги ҳақида ариза бериб кетишди. “Эзгулик”нинг Андижон вилояти бўлими тузилишига қиришилганидан буён шу тариқа босимлар тўхтаган эмас. Бир муддат аввал Ташаббус гуруҳи аъзоларига ўтказилган босим ва тазйиқлар борасида ҳам маълумотлар тарқатгандик. Бу ҳолат ҳамон давом этмоқда, дейди жамият раҳбари Васила Иноятова.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марҳамат тумани прокуратураси ва ИИБ органи зўровонлигини қоралайди. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар мурожаатлари ҳақида”ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ, шикоят ёзган фуқаронинг таъқибга олиниши мумкин эмаслигини таассуф билан эътироф этиб, юқоридаги ҳолат учун Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигидан изоҳ сўрайди.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Мусажон Бобожонов “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг ҳам лидеридир. У Андижон қирғинини қораловчи “Бирлик” Партиясининг баёнотини тарқтишда айбланиб, 2005 йил июнь ойида қамалган ва 2006 йил 11 январь куни шартли қамоқ жазоси билан озод қилинган эди.
Агентлигимизнинг ўша куни тарқатилган хабарида шундай дейилади:
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонга 2 йил шартли, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Орипов хамда партиянинг шахрихонлик ва мархаматлик фаоллари Нурмухаммад Азизов ва Мусажон Бобожоновларга 3 йилдан шартли камок жазоси белгиланиб, улар суд залидан озод килинган. Дилмурод Мухиддиновга умумий режимдаги 5 йиллик камок жазоси тайинланган.