10 October 2011
00:08 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Тошкент талабалари яна пахтага жўнатилди
Кеча 8 октябрда тошкентдаги бир неча вузлардан (техника универ., темир йул институти, автодор. инст…) талабалар хам (асосан 2-3 курслар) пахтага жунатилди. Эрталаб 9 да тепадан команда келди, обеддан кейин талабалар жунатилди. Нормалный тайерланишга хам вакт берилмади. Талабалар курпа-ястык, иссик кийим кечакни уйидан (яъни областдаги ота-анасини уйидан) олиб келиши учун 1 кун беринглар деган илтимосига карамасдан вакт бермасдан уларни олиб кетишди.

Узи 2-3 хафта аввал бу институтлардан юзлаб укитувчи, аспирант, магистр ва ходимлар Жиззахга пахтага жунатилган эди. Энди бу талабалар билан бирга жунатишга ешлар булмаганлиги учун асосан чоллар жунатилди. Институтларда хамёк бардак, купол килиб айтса ит эгасини танимайди, каша булиб кетди. Хамма бир бирига шу саволларни беряпти: «узи нима булаяпти?», «QULBOSHI-кулбошига узи нима булди, мияси айниб колдими?»

Пахтадагиларни (qullarni) бутун харажатларини жунатган институтни узи кутаряпти. Тугрироги, институт укитувчилари пул йигиб. Энди бу талабарга хам душанбадан бошлаб пул йигилади. Давлат бир тийин хам бермайди. Аммо, 1 сумлик пахта халкка 5 сумга тушяпти. Маънавий зарарни гапирмаса хам булади. Шу булаетган шармандачилик-ахмокликдан кейин биз кандай килиб талабаларга Юксак маънавият, Буюк келажак хакида гапирамиз, тил айланмайди. Ешлар хаммамиз QUL-Кул эканимиз, тепадаги эса – QULBOShi эканини жуда яхши билади.

Хуллас, узи шундогам расво булиб ётган таълим системаси баттар жарга тушмокда…

S.K.