04 October 2011
04:07 -
Остонага йўл олган автобус ҳалокатида икки юртдошимиз нобуд бўлган
Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги хабар қилди. Кеча тунда Остона сари йўл олган Kassbohrer автобуси 49 йўловчини олган экан. Термиз-Олмаота трасссасининг 602 километрида рўй берган ҳодиса туфайли 34 яшар З. Машарипов ҳамда 26 ёшли А.Имоновлар ҳалок бўлибди. Бошқалар шифохонага етказилган. Нобуд бўлганларнинг мардикорлик учун йўл олгани айтилмоқда.