02 October 2011
13:00 -
Францияда Бешинчи республика эълонидан кейин биринчи марта Сенатга социалист раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Учинчи республикага қачон ўтади?
Авваламбор шуни айтиш керакки, 1789 йилдаги Улуғ Француз Революциясидан кейин тузилган республика икки марта монархияга айланиб, яна икки марта республикага қайтган. 1945 йилда Франция Германия ишғолидан қутилгандан кейин тузилган Тўртинчи республика 1958 йилда янги Конституция қабул қилининиши муносабати билан Бешинчи республикага айланиши ҳам жаҳонда ўхшаши бўлмаган нарса.
Социализм ғоялари етарлича чуқур бўлган Францияда 1981-85 йиллари президентлик лавозомини социалият Фрунсуа Миттеран эгаллаб турган бўлса ҳам, парламентининг юқори палатаси бўлмиш Сенатни ҳеч қачон социалистлар бошқармаган экан.
Яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида социалистлар Сенатда кўпчлик жойни қўлга олиб, Жан-Пьер Белни Сенат раиси этиб сайланишига эришдилар. Социалистларнинг бу сайловдаги ғалабаси – 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий кризисидан кейин социалистик ғояларга қизиқиш ортганидан бўлса керак.
Шу хабар муносабати билан эслатиш лозимки, Францияда кетма-кет келган республикаларни рақамлар билан белгилаш Ўзбекистон учун келажакда намуна бўлиши мумкин.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” журналининг 2005 йил 4(55) сонида эълон қилинган “Ўзбекистон мухолифатининг бугунги кучи, мақсади ва вазифалари” номли мақоласида (http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=55&id_topic=294&id_stat=542) СССР таркибида мустақил жумҳурият сифатида 1925 йилда яратилган Ўзбекистон ССРни Биринчи Жумҳурият, 1991 йилда юзаган келган Ўзбекистон Республикасини Иккинчи Жумҳурият деб аташни таклиф қилар экан, кейин шундай дейди:
“Ҳозирги диктаторликдан фарқли ўлароқ, инсон ҳуррияти, виждон эркинлиги ва сиёсий-иқтисодий эркинликларни ҳурмат қилувчи янги тузум яратилганини урғулаш мақсадида, бу ютуқларни расмийлаштирувчи янги Конституция умумхалқ референдумда тасдиқланган кун Ўзбекистон Жумҳурияти (Учинчи Жумҳурият) тузилгани эълон қилиниши керак.
Мамлакатнинг ҳозирги номи «Ўзбекистон Республикаси»ни Ўзбекистон Жумҳурияти (Учинчи Жумҳурият) деб ўзгартиришнинг рамзийликдан ташқари ҳам муҳим аҳамияти бор. Бировни «босмачи», бировни «жадид», бировни «халқ душмани» деб Москва раҳбарлигида минглаб одамнинг ёстиғини қуритган «Ўзбекистон ССР» ва мустақилликдан сўнгра ўз халқига қарши мудҳиш жиноятлар содир қилган, ўз халқини қонга ботирган «Ўзбекистон Республикаси» номларидан қутилиш маънавий тозаланиш ва янги ҳаёт бошлаш учун мутлақо зарур бўлган шартдир.
Қоғоздагина «республика» саналган бу икки тузумнинг моҳиятини қоралаб, айни замонда, уларнинг номи ва байроғи остида янги ҳаёт қуриб бўлмайди.”
Демак, ўзбек демократик мухолифатининг мақсади – Учинчи жумҳурият яратиш бўлади.