30 September 2011
06:22 -
Dow Jones индексининг кечаги ўсиши аввалги кун тушишини қопламади
Ўтган куни 180 га тушиб кетган Dow Jones индекси кеча 143 поғона (1.30%) кўтарилиб, 11154 га тенг бўлди. Бу кўтарилиш аввалги тушишни қопламаган бўлса ҳам, бугун учун оптимистик руҳ яратиши мумкин.
Биринчи марта АҚШнинг фондлар бозори билан қизиқиб қолган Ўзбекистон экспертларининг фикрича, Барак Обаманинг ўзбек ҳамкасбига телефон қилиб, мустақилликнинг 20 йиллиги билан табриклагани ва Ислом Каримдан иссиқ сўзлар эшитгани, кеча Нью-Йорк биржасинининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексини руҳлантириб юборган ва у юқорига сакраган.