29 September 2011
21:54 -
“Pepsi” Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини эгаллай оладими?
Infoman.uz интернет нашрининг ёзишича, “Pepsi” савдо белгиси Ўзбекистонга кириб келмоқда. Айни кунларда жамоат жойлари, кўчаларда мазкур савдо белгиси акс этган баннерлар, тизерлар кўзга ташланмоқда. Агар мазкур компания Ўзбекистон бозорига кириб кела олса, бозоримизда Ислом Каримнинг собиқ куёви Мақсудийдан қолган "Coca Cola" брендига рақобатчи пайдо бўлади. 20 йилдан бери салқин ичимликлар бозорида монополистлик қилиб келаётган "Coca Cola" тилладан тоғ бунёд қилган бўлса ажабмас. Чунки дунё бозорида арзон бўлган бу сунъий ичимлик ўзбекларни ҳам ўзига ром қилган ва шунга қарамай унинг нархи отнинг калласидек.
Маълумки, дунёда"Pepsi" салқин ичимликлар ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ширкатлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаган. У Ўзбекистондан ташқари дунёнинг 200 мамлакати бозорида ўз ўрнига эга, дейди мухбиримиз.