28 September 2011
22:57 -
Қозоғистонлик қочқин-миллиардер Мухтор Аблязовнинг Лондондаги уйи
1963 йили Чимкент вилоятида (расмий номи – Жанубий Қозоғистон вилояти) туғилиб, 1986 йили ўта машҳур Москава Фиика-техника институтини битирган Мухтор Аблязов 1991 йили ҳамма илмий ишларини ташлаб, ўзини бизнесга отди. Ўрта миён бизнесдан иш бошлаб, тезда катта холдинг яратди ва Нурсултон Назарбойнинг назарига тушди. 1998-99 йиллари (1,5 йилча) Энергетика, саноат ва савдо вазири бўлди. Ўшандан бери у катта пул ўғриси сифатида тергов остида. Қисқа вақт қамалиб, президент амнистияси билан озодликка чиқди. Ўша пайтда Нурсултон Назарбой уни кечирди шекилли, 2005 йили унга хусусий ТуронОлам Банки очишга ва “Қозоғистоннинг Демократик Танлови” номи остида мухолифатдаги ташкилот тузишига йўл қўйиб берилди.
Аммо, 2009 йили у яна ҳокимият зарбаси остида қолди, турли хабарларга кўра, қаллоблик йўллари билан 2,5 дан 4,5 миллардагча доллар ўғирлашда айбланди ва мамлакатни тарк этди. Аввал Россияда яшаб, ўша ерда бизнес билан шуғулланди, аммо Қозоғистон Россиядан уни тутиб беришни талаб қилгач, Англияга қочди. Ҳозир Лондонда яшайди. Уйланган, икки фарзанди бор.
Шу кунларда Лондонда чиқадиган London Evening Standard газетаси 38 ёшли қозоқ бизнесменининг расми билан бир қаторда, ўзи тузган ширкатлардан бирининг номида бўлган шахсий уйи, яна бир қатор унга тегишли квартиралар ва биноларнинг фотосуратларини эълон қилди.
Лондоннинг миллиардерлар шаҳарчаси деб аталадиган қисмидаги Мухтор Аблязовнинг уйини расмидан кўриниб турибдики, у ростдан ҳам миллардларнинг эгаси.