28 September 2011
21:10 -
Тошкентда Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) анжуманида ўзбеклардан ким қатнашгани номаълум
Кеча АКТнинг ўнинчи Миллий саммити бўлиб ўтгани ҳақидаги хабарларда Ўзбекистон ва номи айтилмаган бошқа мамлакатлардан 600 делегат қатнашгани айтилса-да, Ўзбекистондан қатнашган биронта ташкилот ёки одамнинг исми тилга олинмайди.
Ўзбекистоннинг бу соҳадаги ютуқларини тилга олгани сабаблигина исми келтирилган кореялик Хванг Сёнг ва россиялик Юрий Гриндан ташқари чет элликлардан ким бўлгани ҳам хабарларда айтилмаган.
Табиий, Ўзбекистонда ҳамма нарса, жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ҳам Ислом Карим раҳнамолигида ривожланаётгани алоҳида таъкдланади, мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 7,7 млн эканлиги урғуланади. Охирги рақамга ишониш қийин, лекин Ўзбекистонда статистик маълумотларнинг ҳеч бирига ишониб бўлмаслиги ҳам аввалдан маълум. Дарвоқе, аҳолиси 28 млн бўлган Ўзбекистонда мобил алоқа абонентларининг сони 25 миллиондан ортиқ эканлиги ҳам шубҳа уйғотади.
Шуни алоҳида айтиш керакки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон испанларнинг тезюрар электропоездини сотиб олиб, бир амаллаб ишлатаётгани ёки ишлотмоқчи бўлгани каби, ахборот-коммуникация соҳасида ҳам ҳамма нарсани чет эллардан сотиб олиб ишлатади. Бу соҳада биронта янгилик яратиши мумкин бўлган Фанлар Академиясининг Кибернетика институти яна ўша Ислом Каримнинг ташаббуси билан бекитиб ташланган. Информацион технологиялар асрининг бошланишида қилинган бу қадам миллатга қарши жиноятдир, аммо Тошкентдаги анжуманда бу мавзу ҳам тилга олинмаган.