25 September 2011
02:31 -
Русларнинг Халқ Озодлиги Партияси битта раисдошдан қутилди, тўртинчи раисдош Владимир Милов ўзи кетақолди
Бугун Москвада сайловолди қурултойи ўтказган Россия мухолифатининг асосий кучи бўлмиш Халқ Озодлиги Партияси аввалги тўрт раисдош (Михаил Касьянов, Владимир Рижов, Борис Немцов ва Владимир Милов) ўрнига уч раисдош сайлади - Михаил Касьянов, Владимир Рижов, Борис Немцов. Владимир Милов, аввалги хабаримизда билдирилгандек, қурултойда провокацион нутқ сўзлаб, расидошликдан кетишини очиқлаганди. Кўринишидан, у партиядан ҳам кетади ва тахмин қилиш мумкинки, яқинда ўз партиясини тузиб, мухолифатни у ерда бу ерда чақиб юрадиган чивинга айланади.
Қурултойнинг қарорларида келаси йил бўладиган президент сайловида иштирок этиш эҳтимоллиги сақлаб қолинган бўлса ҳам, президент сайловини бойкот қилиш вариантининг эҳтимоллиги катта. Чунки, мавжуд шартлар остида президент номзодини қўллаб-қувватлайдиган 2 млн кишининг имзосини йиғиб бўлмайди. Партия ўз номидан номзод кўрсатолмайди, чунки, у расман рўйхатдан ўтмаган.
Хуллас, 2012 йил бўладиган президент сайловида, қўғирчоқ номзодларни ҳисобга олмаса, Владимир Путин якка номзод бўлади ва яна президент этиб сайланади.
Асосий ахборот воситалари мавжуд ҳукуматнинг қўлида бўлгани учун, ҳақаиқатни билмаган миллионлаб оддий россияликлар, оёқ-қўллари билан Владимир Путинга овоз берадилар. Худди Ўзбекистонда ҳамма Ислом Каримга овоз бергани каби.