23 September 2011
20:35 -
Владимир Путинни нима жин урди, Ислом Каримни ҳам уриб қолмасин
Россиянинг хўжайини Владимир Путин ўзи аъзоси бўлмаса ҳам, расман лидери бўлган “Бирлашган Россия” партиясининг бугун очиладиган қурултойи олдидан ўтказилган “Фуқаролар жамияти” номли қандайдир тадбирда қатнашиб, ҳуқуқ ҳимоячиси ва нотижорат ташкилотларни кўпчилик ёқтирмаслигини гапириш билан бир қаторда, бу ташкилотлар одамларнинг конституцион ҳақларини ҳимоя қилаётганларини тушунишимиз, уларнинг айтаётган гаплари ва ҳатто эътирозларига эътибор беришимиз керак, дебди.
Ваҳоланки, у шу пайтгача ҳуқуқ ҳимоячиларини сўкиш даражасида танқид остига олиб, уларни чет элдан олинган пулга ишлайдиганлар деб ҳақорат қиларди.
Путин бугунги гаплари билан шунчаки ўйин қилмоқдами, ёки кўзи очилишга бошладими, ҳозирча айтиб бўлмайди. Аммо, ўз шефига тақлид қилиб, Ислом Карим ҳам шу каби гаплар гапиришини кутиш керакмасми, деган савол пайдо бўлиши, табиий.