23 September 2011
15:27 -
Ислом Карим У Бингони қабул қилди

Аммо, хабарнинг сўнгидаги учрашувга тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган қуйидаги иккита рақам ҳар кимни қизиқтириши мумкин.
Ҳозир Ўзбекистонда 350 дан ортиқ Ўзбекистон-Хитой қўшма хорхонаси бор. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2010 йилда 2 млрд доллардан зиёд бўлган.
Солиштириш учун айтиш керакки, кечаги хабарларимизда айтилганидек, Ўзбекистонда Япония иштирокидаги бор-йўғи 10 та қўшма корхона бор. Шу йилнинг биринчи тўрт ойида Ўзбекистон-Япония ўртасидаги савдо алмашуви 29,9 млн доллар бўлган, яъни бир йиллик умумий савдо ҳажми 90 млн доллар атрофидадир.