22 September 2011
22:22 -
Араблар устига совуқ сув: Обама Филастинни БМТга қабул қилиш қарорига вето қўймоқчи
Кеча Филистин мухториятининг президенти Маҳмуд Аббос билан Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашган АҚШ президенти Барак Обама, агар Филистин ўзини давлат сифатида тан олдириш учун БМТга ариза берса, АҚШ Хавфсизик Кенгашида унинг йўлига вето қўйишини билдирди. Маълумки, асосий қарорни БМТ беради, аммо Хавфсизлик Кенгаши тавсия бериши керак.
Барак Обама (расмда) Бош Ассамблея мажлисидаги нутқида ҳам, Филистин ҳозир БМТга ариза бермаслиги, ҳамма муаммоларни аввал Исроил билан ҳал этиш лозимлигини гапирган эди. Обама бу сўзларини айтаётган пайтда талваса ичидаги Маҳмуд Аббоснинг бир қўли билан кўзларини бекитиб олганини кўрсатувчи расм бутун дунёга тарқалди.
Обамадан олдин Бош Ассамблеяда нутқ сўзлаган Франция президенти Николя Саркози эса Филистинни ариза беришни бир йил орқага суришга чақирган.
Энг қизиғи шундаки, БМТ Филистин ва Исроил давлатларини тузиш ҳақида 1947 йил 29 ноябрда қарор қабул қилиб, бу икки давлатнинг чегарасигача белгилаб берган эди. Исроил давлати тезда тузилди. Аммо Филистин давлати тузилишининг йўлини Иордания тўсди. Бўлажак Филистин ҳудуларининг асосий қисми, аниқроғи, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили деб танилган қисми, Иорданиянинг қўлида эди. Иордания тўғридан-тўғри БМТ қарорини оёқ ости қилиб, бу ҳудудларни Филистин давлатига бермаган. 1968 йилдаги Исроил билан араб давлатларининг 6 кунлик уруши вақтида, Исроил бу ҳудудларни ҳам босиб олган.
Энди Филистин давлатининг тузилишига Исроил йўл бермаяпти.
Агар ҳозир Филистин давлати БМТ тарафидан тан олинмаса, бу бутун араб дунёсининг мағлубияти бўлади.
Шуни тушуниш керакки, Ислом дини ислоҳот қилиниб, Ислом мамлакатлари, хусусан Араб мамлакатларининг ривожланиш йўлидаги тўсиқ бартараф қилинмагунча, мусулмонлар ўзларича ҳеч қандай мустақил қадам қилолмайдилар. Филистин БМТ тарафидан тан олинса ҳам, олинмаса ҳам.