21 September 2011
23:00 -
Ниҳоят хитойлик меҳмон ҳақида расмий хабар: У Банго Сенат раиси Илгизар Собиров билан учрашди
Кеча Белорусия ташрифидан кейин Тошкентга келган Умумхитой Халқ Вакиллари Мажлиси раҳбари У Банго Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг раиси Илгизар Собиров билан учрашгани ҳақида ЎзА ҳозиргина расмий хабар тарқатди. Хўжа кўрсинга бўлган учрашувни ёритувчи хабар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантирш хусусидаги умумуй гаплардан иборат
Маълум бўлишича, У Банго “OsiyoTransGaz” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ҳам зиёрат қилиб, унинг фаолияти билан танишибди ва Мустақиллик майдонида “Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишибди”.
Жаҳонда қандай буюк ўзгаришлар бўлаяпти, қўшнимизнинг президенти Нурсултон Назарбой дунёга танилиб бўлган шаҳар қурмоқда, биз эса, битта майдондаги ободонлаштириш ишлари билан мақтаниб юрибмиз. Мана аҳволимиз. Яқинда Вашинтон Таймс газетаси Ўзбекистонни ўз ўқувчиларига таништириш учун “Қозоғистоннинг жанубидаги давлат” сўзларини ишлатгани тасодифий эмас.
Дарвоқе, хитойлик меҳмон Темурийлар музейини ҳам бориб кўрибди. “Амир Темур империясининг ворислигига иддао қилаётган мамлакатнинг аҳволига қаранг”, деб ичида ўйлаган бўлса керак У Банго.
Хабарга биронта расм илова қилинмаган.