21 September 2011
01:16 -
Нурсултон Назарбой ва Никола Саркози Елисей саройида қўшма баёнот имзолашди
Франция президенти Николя Саркози бу мамлакатга ишчи ташрифи билан келган қозоқ ҳакасби Нурсултон Назарбойни ўзининг расмий қароргоҳи - Елисей саройида қабул қилди. Улар энг умумий гаплардан иборат бўлган қўшма баёнот имзоладилар. Яқинда Останада бўлган Николя Саркози яна у ерга бориш ҳақидаги таклифни қабул қилибди.
Нурсултон Назарбой Парижда бир қатор франциялик ширкатларнинг раҳбарлари билан ҳам учрашган. Хабарларда улардан биттааси саноий газ ишаб чиқариш бўйича ишлаши айтилган, холос.
Бу ердан Нью-Йоркка БМТнинг Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун жўнаб кетиши айтилаётган Нурсултон Назарбой, Парижга шунчаки Саркозининг ташрифига жавобан расмиятчилик учунгина келгани сезилиб турибди.
Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон президенти учун бу каби ташрифлар ва бу даражадаги учрашувлар орзу холос эканлигини алоҳида айтиш керак. Америка газеталари Ўзбекистонни ўз ўқувчиларига “Қозоғистоннинг жанубидаги давлат” деб таништиришгача етиб борганидан ҳам кўриниб турибдики, мамлакатимиз сиёсий саҳнада кўзга ташланмайдиган ҳолга келди, жаҳоннинг ривожланган демократик мамлакатларининг раҳбарлари Ислом Карим билан қўл бериб кўришишдан ҳам ор қиладилар.