20 September 2011
05:43 -
Францияда катта нефть заҳиралари топилгани рост бўлса, дунё ўзгариши мумкин
Авсиралиялик нефть қидириш ишлари билан шуғулланадиган Elixir Petroleum ширкатининг билдиришича, бу ширкат Франциянинг шимолий-ғарбида, Германия ва Люксембург билан чегараларига яқин минтақада 164,7 миллиард барель нефтга эга бўлган заҳиралар топган.
Агар бу хабар тасдиқланса, Франция Саудия Арабистони ва Канададан кейин дунёнинг нефть заҳиралари катталиги бўйича учинчи мамлакатига айланади. Жаҳондаги стратегик мувозанатлар қайтда кўриб чиқилади, бир оғиз сўз билан айтсак, дунё ўзгаради.
Лотин Америкасидаги Француз Гвинеясида ҳам катта нефть заҳиралари топилгани айтилмоқда. Бу аср - французлар асрига айланмайдими?