20 September 2011
03:25 -
Барак Обама давлат бюджетидаги дефицитни камайтириш программасини эълон қилди
Кечаги хабарларимиздан бирида, New York Times газетасига асосланиб, душанба куни, яъни бугун АҚШ президенти Барак Обама давлат бюджетидаги катта миқдорлаги дефицитни қадамма-қадам камайтириш йўлидаги биринчи режасини эълон қилишини билдиргандик.
Бугун Барак Обама, расмда кўрианаётгадек, Оқ Уй ҳовлисида, бу режасини очиқлади. Унга кўра, давлат ҳаражатлари камайтирилади, йиллик даромади $1 миллиондан кўп бўлган бойларга солиқ оширилади.
Маълумки, Барак Обама бойларга солиқ орттириш билан чекланмоқчи эди, аммо ёзда унинг давлат бюджети шипини орттириш режасини Конгрессда қабул қилиш чоғида, республикачилар ундан давлат ҳаражатларини камайтириш ҳақида ваъда олган эдилар.
Обаманинг бугун эълон қилган давлат ҳаражатларини камайтириш ва, айни замонда, бойларга солиқ даражасини ошириш прогаммасига кўра, яқин 10 йил ичида давлат бюджетидаги ҳозиги $10 триллиондан ортиқ бўлган дефицит $4 триллионга камаяди. Бу $4 триллионнинг фақат $1,2 тириллиони давлат ҳаражатларини камайтириш, қолгани эса бойларнинг солиғини кўпайтириш ҳисобига бўлади. Республикачилар фақат давлат ҳаражатларини камайтириш билан чекланишни таклиф қилмоқдалар.
Табиий, Обаманинг программаси аҳолининг кўпчлигига, улар бой бўлмагани сабабли, ёқади. Демак, аввал ҳам айтганимиздек, бу программа қабул қилинса, Барак Обама 2012 йилда бўладиган президент сайловларни ютди, дейиш мумкин.