17 September 2011
06:24 -
Тожикистон ҳукумати ўз фуқаролари Россияда ўлдирилаётганидан ташвишда, Ўзбекистончи?
Бу мамлакатнинг “Азия-Плюс” агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги Россияда ўлдирилаётган тожикларнинг сони ортиб бораётганидан ташвишда. Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Маҳмуджон Собиров айнан шу ҳақда Россиянинг Душанбедаги элчиси Юрий Попов билан 16 сентябрда бўлган учрашувда гапирибди.
Маҳмуджон Собиров бу масала ўз ҳукуматини қаттиқ ташвишга солишини айтар экан, яқинда Москва вилоятининг Сергиево-Посадск туманида 24 ёшли Тожикистон фуқароси Жонибек Қосимов ўта шафқатсизлик билан ўлдирилгани тожик жамиятни ғазабга келтирганини урғулабди ва Россия тарафидан бу воқеа бўйича тўла тергов ишлари олиб бориш ва ишнинг бориши ҳақида Тожикистон ҳукуматига маълумот бериб туришни сўрабди.
Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳам бу ишни махсус назорат остига олибди.
Хўш, Россияда ўзбеклар ўлдирилмаяптими? Ўлдирилаяпти. Ҳатто, жуда кўп ўлдирилаяпти, дейиш мумкин. Аммо Ўзбекистон ҳукуматининг бундай ҳол билан мутлақо иши йўқ.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб, чет элда яшаётган Ўзбекистон фуқароаларининг муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик тузишни ҳам таклиф қилган эди. Ўзбекистон ҳукумати ўзбекларни ўйлармиди?