13 September 2011
07:05 -
Туркия бош вазири Мисрга кетмоқда, бу сафар Ғаззога ўтиш режаси йўқ
Ражаб Эрдўғон аввалги баёнотларида Мисрга расмий ташрифдан кейин Исроилнинг блокадасини бузиб, ҳали тузилмаган Флистин давлатининг бир бўлаги бўладиган Ғаззога бориш ниятини очиқлаган эди. Кеча кечқурун у Мисрга қараб йўлга чиқар экан, Анқара аэропортида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Ғаззога бориш ниятидан воз кечмаганини, аммо, бундай ташриф кейинроқ бўлишини билдирибди.
Бултур Исроил аскарлари Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Мовий Мармара” флотилияси кемаларига ҳужум қилиб, 9 туркни ўлдиргач, Туркия-Исроил алоқалари сўзли урушга айланган, Ражаб Эрдўғон шу пайтгача Исроил ҳукмрон бўлган Ўртаер денгизининг шарқида Туркия ҳарбий кемалари кўпайтирилиши режалаштирилаётганини ҳам айтганди.
Кўринишидан, Туркия ҳозирча ўзини тийиб турмоқчи.