13 September 2011
01:50 -
Абдураҳим Пўлат: АҚШ ислом терроризми устидан ғалаба қозондими ёки қозонадими? Ислом ислоҳот қилинмагунча, қозонолмайди! (Барак Обаманинг эссесига жавобан)
Кеча нафақат АҚШ, балки одамзод тарихидаги энг фожеали теерористик воқеаларнинг 10 йиллиги муносабати билан, ўша куни ҳалок бўлган қурбонларни хотирлаш куни бўлди. Ўзбек демократлари ҳам, жисмонан қаерда бўлишларидан қатъий назар, бу хотирлаш маросимининг иштирокчилари бўлишди.
АҚШ президенти Барак Обама, собиқ президентлар Жорж Буш ва Билл Клинтон, бир қатор расмийлар, қурбонларнинг яқинлари, оддий одамлар турли маросимларда ва оммавий ахборот воситаларида бу воқеаларга муносабат билдирдилар. Муносабат билдириш ҳали давом этмоқда ҳам.
Бугун, яъни 12 сентябрда АҚШнинг энг обрўли нашрларидан бири USA Today газетасида “Президент Барак Обама” имзоси остида эссеси (муаллифнинг шахс сифатидаги кўришларни акс эттирувчи асар) эълон қилинди. У ҳар бир америкалик каби ўша мудҳиш кунни ҳеч қачон унутмаслигини, биринчи хабарларни ўша куни автомобилида ишига кетаётиб, радио орқали эшитганини, йиллар ўтгандан кейин, у пайтда ёш бўлган болаларига ўша даҳшатли куннинг воқеаларни рафиқаси билан биргаликда тушунтириш осон бўлмаётганини ёзади.
Сарлавҳасини “9/11 дан кейинги бирдамликни унутмайлик” деб таржима қилса бўладиган мақолада Барак Обама “Ислом” сўзини ишлатмаган, 11 сентябрь воқеаларининг исломий рангига ишора ҳам қилмаган. Лекин у террор ҳужумини уюштирганлар ниятига етолмагани, ҳозир мамлакат хавфсизроқ, душманлар заифроқ ҳолда эканлиги, Усама Бин Ладенга нисбатан адолат ерига келтирилгани, Ал-Қоида мағлубият йўлига тушириб қўйилганини айтар экан, миллат хавфсизлиги масаласига эътибор ҳеч қачон камайтирилмаслиги лозимлигини таъкидлаган. Америка халқи бир оила сифатида бир бутун бўлиб, фарқликларни четга суриб, аввалгидан ҳам қудратлироқ бўлиб, олға кетиши кераклигини урғулаган.
Ал-Қоида мағлубият остонасида эканлиги шубҳасиз. Лекин бу ерда муҳим бир саволга жавоб йўқ: Барак Обамага кўра, Ал-Қоида устидан ғалаба Ислом терроризмининг илдизларини ҳам йўқ қиладими ёки йўқ?
Ўйлайманки, Ал-Қоидадан фарқли ўлароқ, Ислом терроризмини осонликча енгиб бўлмаслигини АҚШ президенти яхши тушунгани ва уни енгишнинг асосий йўли хусусида ҳали якдиллик йўқ бўлгани учун бу саволни четлаб ўтган.
Ислом терроризми, биринчи навбатда, Ислом дунёснинг ўзи, қолаверса, Исломнинг ўзи учун таҳликали бўлгани сабабли, илдизлари Қуръоннинг номукаммал тафсиридадан ўсиб чиқувчи фанатизм ва реакционизмга асосланган Ислом терроизмини йўқ қилиш мусулмонларнинг вазифасидир.
Агар бу илдизлар йўқ қилинмаса, мусулмон ўлкалари чекланган демократик эркинликлар доирасида яшаб, ривожланган мамлакатлардан доим орқада юришга, қолаверса, уларга қарам бўлиб яшашга мажбур бўладилар.
Исломнинг рекационизм ва экстремизм илдизларини йўқ қилиш учун Қуръон қайта тафсир этилиши, бошқача сўзлар билан айтсак, Исломнинг ўзида чуқур ислоҳотлар қилиниши керак.
Шуни алоҳида айтиш керакки, Исломда ислоҳотлар қилиш кераклиги терроризм масаласисиз ҳам кун тартибида турибди. Масалан, Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган ва ҳозир расмий қабул қилинган тафсирига кўра, намоз Каъбага қараб ўқилиши керак. Ваҳоланки, Ер думалоқ бўлгани сабабли, Каъбанинг горизонтидан ташқарисида Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмайди.
Ёки, яна ўша тафсирга кўра, Рамазон ойида мусулмонлар қуёш чиқишидан ботишигача рўза тутишлари керак. Ёз ойларида Шимолий қутбга яқинлашган сари рўза вақти 24 соатга яқинлашиб бораверади. Жанубий қутбда бунинг тескарисини кўрамиз. Ер юзида мусулмонлар сони ортиши билан Ҳаж қилиш фарзи ҳам Бундай шартлар остида қуёш чиқишидан қуёш юотишигача рўза тутиш ёки 5 маҳал номоз ўқиш фарзи маъносини йўқотади.
Демак, Қуръон дунё ҳақида олинган янги билимларни ҳисобга олиб қайтадан тафсир қилиниши шарт. Янги тафсир феълан Исломни ислоҳ қилишдир.
Ислоҳотлар натижасида, энг камида:
- Ислом секуляризм, яъни дунёвийлик принципини қабул қилади;
- Исломнинг ягона фарзи иймон эканлиги, бошқа фарзлар бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар эканлиги тан олинади.