12 September 2011
20:18 - GM Uzbekistan автомобиллар сотишни кўпайтирмоқда, жумладан, Россияга ҳам
Европа бизнессменлари ассоциациясининг авто-ишлаб-чиқарувчилар Қўмитасига асосланиб тарқатилган хабарга кўра, шу йилнинг январь-август ойларида GM Uzbekistan 63 минг 131 дона автомобиль сотибди. Ўтган йилнинг шу даврида 47 минг 171 дона сотилган экан. Яъни, ўсиш 34 фоиз бўлган.

Бу йил сотилган автомобилларнинг 36905 донаси Nexia, 26226 донаси Matiz. Россияга 5435 дона Nexia ва 3615 дона Matiz сотилибди.

Маълумки, ҳамма нарса 1996 йили корейсларнинг Daewoo Motor ширкати билан биргаликда Асакада қурилган ЎзДЭУ авто заводидан бошланган. 2005 йилда Daewoo Motor банкрот бўлгач, Ўзбекистон АҚШнинг General Motors билан ширкати билан ЎзДЭУ заводини GM Uzbekistan заводига айлантирди. Аслида, Daewoo Motor ҳам General Motors билан қўшма компания бўлганини ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, амалда ҳеч нарса ўзгармаган, Асакадаги заводнинг номи ўзгарган холос. Шу сабабли бўлса керак, GM Uzbekistan тарафидан бу йил сотилган автомобиллар ҳақидаги хабарга ЎзДЭУ бор вақтдаги расм илова қилинган.