12 September 2011
12:30 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Дарслик танловларини тўхтатинг!
Мустақилликнинг илк йилларида Президент И. Каримов ташаббуси билан дарсликларнинг янги авлодини яратиш бўйича Ҳукумат томонидан бир неча қарорлар чиқди.
Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги томонидан шу вақтгача дарсликлар ва қўлланмалар юзасидан ўтказиб келинаётган танловларнинг мазмун моҳияти ҳам Президентнинг ҳаққоний талабларидан келиб чиққан ҳолда Ҳукумат қаорорларини, Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг мақсад ва вазифаларини амалда бажариш, яъни ДАРСЛИКЛАРНИНГ ЯНГИ АВЛОДИНИ ЯРАТИШ эди.
Агар бошланғич таълим мисолида кўрадиган бўлсак, ўтказиб келинаётган бу танловларда янги мазмундаги Ҳукумат талабларидан келиб чиқиб эртага ўқувчига унинг шахс сифатида ривожланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатадиган, яъни ўқувчи учун хизмат қила оладиган дарсликлар эмас, балки шахсий манфаат устун бўлиб қолаётганлиги учун, бу танлов орқасидан кимлардир ўз шахсий манфаати йўлида ҳаракат қилинаётганлиги учун ҳам ўқувчининг ўзи дарсликка хизмат қиладиган, савияси паст, сифатсиз, илмий педагогик психологик ва методик асосга эга бўлмаган дарсликлар ҳам минг афсус танловда юқори балл олиб ғолиб бўлиб келаяпти.Энг ачинарлиси, агар ўқиш дарслари мисолида оладиган бўлсак, аввалдан қўлланиб келинаётган метод - яъни ўқувчини фикрлашдан чалғитиш методи асосида яратилган дарсликлар ғолиб бўлаяпти. Бунинг сабаби эса танловнинг ёпиқ ҳолда ўтказилиши, шу билан бирга дарсликнинг яратилиши уни қабул қилиниши ва ишлаб чиқаришда ҳеч қандай илмий асоснинг йўқлигидир!
Яқинда “ Маърифат” газетасининг № 60 сонида Ўзбекистон Халқ Таълими Вазирлиги 2012 - 2013 ўқув йили учун янгидан яратиладиган дарсликлар ва ўқув методик комплесларни ишлаб чиқариш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.
Нохолислик шундаки, 90-йиллардан бери чоп этиб келинаётган, мустақилликдан сўнг айрим матнлари ўзгарган бўлсада, юқорида айтиб ўтилганидек, ўқувчиларни фикрлашдан чалғитиш методи сақланиб қолган, ўқувчиларда нигилистик кайфият уйғотиб, уларнинг ақлини, ҳис туйғуларини “қилт” этиб ҳам қимирлатмай қотириб келган 4 - синф Ўқиш дарслиги қолиб, бошланғич ўқиш дарсликлари орасида нисбатан сифатли ва савияси юқори турган 3- синф ўқиш китобига танлов эълон қилинишидир.
Бўлмаса, нохақ ғолиб бўлиб келаётган 4- синф ўқиш дарслиги ҳақида ўз салбий фикрларимизни айтиб, ушбу дарслик Янги авлод дарслиги эмаслигини, шу билан бирга биз Давлатни, Президентни алдаб келаётганлигимизни исботлаб берган эдик. Токайгача беш олтита манфаатпарастларни деб миллатимиз фарзандлари ўтмас ақлга эга бўлиб қолаверадилар?!
Дунё тажрибасида дарслик яратаётган муаллифлар аввало амалдаги дарслик ҳақида тадқиқот олиб борадилар, ота -оналар, ўқитувчиларнинг, баъзи бир ташкилотларнинг дарслик ҳақидаги фикрлари ўрганилади. Дарслик қай даражада жамиятнинг олий мақсадларини ўзида акс эттира олган ва олмаганлиги, ижтимоий тажриба - маданиятни ўзлаштириш, эгаллаш ва амалда қўллай олиш вазифаси қандай ҳал этилганлиги аниқланади.
Агар Россия мисолида кўрадиган бўлсак, дарсликларни экспертиза қилиш ва уни ўтказиш тартиб қоидаларини Россия илмий таълим Вазирлиги белгилаб беради Экспертизани мамлакатнинг илмий салоҳияти кучли бўлган ташкилотлар- аввало Россия Фанлар академияси ва Россия Таълим Академияси томонидан ўтказилади.
Дарсликнинг илмий нуқтаи назардан тузилганлигини Россия Фанлар Академияси экспертиза қилади. Экспертизанинг иккинчи вазифаси - дарслик мазмунининг амалдаги стандартга мос келиши ва ўқувчилаарнинг ёш хусусиятларига қай даражада тўғри келиши ва келмаслигини Россия Таълим Академияси аниқлаб экспертиза қилиб беради.
Дарсликларни баҳолашда жамоатчилик рейтинг тизими бор бўлгани учун бўлса керак, Россияда жойларда дарсликларни очиқ муҳокама қилиш Марказлари фаолият кўрсатади.
Дарсликни Россия Фанлар академияси мактаб таълими Комиссияси раиси (ҳар бир фан бўйича алоҳида) шахсан тасдиқлайди. Дарсликни шахсан тасдиқлаган инсон, демак жавобгарликни,масъулиятни бўйнига олиб тасдиқласа керак, худди дори - дармонларни тасдиқлаш тизими ишлагандек! Фармацевтика соҳасида дорилар кириб келишидан аввал қандай текширувлар ўтказилади? Зарарли дорилар кириб келмаслиги учун минг ўлчаб, бир кесилади. Дарсликлар ҳам инсоннинг бутун бир умрига. тақдирига таъсир қиладиган восита -ку!
Бизда бор йўғи Таълим Вазирлиги қошида педагогика фанлари илмий текшириш институти ишлаб турибди. У ҳам бўлса Вазирликнинг буюртмасини бажаради холос. Бир вақтлар дарсликлар шу даргоҳнинг қўлидан ўтар эди..Энди эса-чи? Ҳаммаси бузилиб кетди.Бизда ҳам салоҳиятли педагог олимлар бор. Қани уларнинг ҳиссалари?! Ё уларнинг ишлари ҳеч кимга керак эмасми? (Бундан номига олимлик унвонини олиб, ҳатто битта тақриз ёза олмйдиган фан докторлари бундан мустасно! )
Танлов хужатларини кўздан кечирар экансиз, дастур эски услуб бўйича тузилганлигини, дарсликларни баҳолаш мезонларини ҳам қайси қолипга туширишингизни билмайсиз.
Масалан, “Мавзуларни ёритишда материалларнинг илмий жиҳатдан тўғри берилганлиги.”
а) барча маълумотлар илмий жиҳатдан тўғри ёритилган;
б) ўқув материаллар замонавий ва қизиқарли, лекин баъзи бир камчиликлари бор;
в) бир хил ҳолларда ўқув материаллари ёзув машқларидан иборат ва ўқитиш усули эски;
г) эски усулда баён этилган, қизиқарли эмас.
Кўриниб турибдики, эксперт ушбу мезон кўрсаткичи бўйича битта пунктни белгилаши керак. Лекин талаб бўйича қани илмийлик?! Эксперт ҳам қайси илмий асосларга таянилган ёки илмий асоси йўқлигини исботлаб бериши керак эмасми?!
Баҳолаш мезонларидан яна бири Методология. Қўйилган талаб эса умуман методологияга тўғри келмайди..Методология асосида таълим стратегияси ишлаб чиқилади. Қайси методологияга асосан? Ана шуни билиш керак эмасми? М етодика билан методологияни бир хил тушуниш керак эмас. Кейин бу баҳолаш мезонлари математика, меҳнат, одобнома, она тили, ўқиш, информатика учун бир хил тузилган.Бу мантиқан тўғрими? Дарслик билан бирга ўқитиш методикаси ҳам бирга қўшиб топширилади ва умумий баҳоланади. Агар дарслик зўр бўлса -ю, қўлланмангиз пастроқ баҳо олса зўр дарслигингиз ўтмайди. Қани бу ерда мантиқ?! Мақсад ахир Ҳукумат қарори бўйича янги дарслик яратиш эмасми? Ахир биз ҳам ушбу Танловда иштирок этганмиз. Дарслигимиз энг юқори балл олган бўлсада, нохолис инсон туфайли эски муаллиф қўлланмасига атайин юқори балл бердики, ҳозир ўқувчиларимиз алмисоқдан қолган дарсликни ўқиб юришибди.
Мана, Президентни, Давлатни алдаш! Ўша илмийлик бўлмагани учун ҳам 5, 6 йилдан сўнг улғайиб,жамият ҳаётига кириб кетадиган болаларимизга боғча болалари шеърлари, мантиқсиз матнлар берилган. Фожеа шундаки, шу нарсага кўникиш пайдо бўлгани учун ҳам кўп ўқитувчиларимиз, ота-оналаримизда дарсликка тўғри муносабат билдира олиш, таҳлил қилиш салоҳияти йўқ. Нимани берсангиз шуни айтганингиздек қилиб ўқитишади.
Дарсликлар экспертиза қилинганда аввало унинг мазмуни Давлат таълим стандартлари талабларига мос тушиши керак.Чунки жамиятнинг Олий мақсадлари, Давлатнинг мактабга, ўқувчи билимига бўлган талаблари дарсликда акс этиши зарур. Лекин аччиқ бўлсада айтиш керакки, бизда ДТС ишламайди! ДТС - бу бутун бир таълим жараёнини, мазмунини бошқариб турадиган улкан бир машина, бир тизим. Лекин бу машинаннинг ғилдираги ҳам йўқ, бошқарадиган рули ҳам йўқ. мурватлари ҳам жойида эмас. Фақат товуши чиқиб турибди холос. Шундай экан, қандай қилиб Танловнинг тўғрилигини ва малакали экспертиза ҳақида гап кетиши мумкин?
Агар ижтимоий характеримиз психологик таҳлил қилинадиган бўлса , бизда монстр бўлиб қолиш иштиёқи ва бундай инсонлар орқали шахсий манфаат кўриш истайдиганлар кўпроқ бўлгани учун ҳам ана шу ҳолатга йўл қўймаслик учун муқобил дарсликлар яратиш зарур.
Эслатма: Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури талаблари бўйича мактаблар учун ўқув мажмуалар комплексини яратиш вазифаси қўйилган. Бу вазифа амалга ошиши учун ДТС ишга тушиши керак. Яъни ДТСда белгиланган талаблар, сифат кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда дастурлар, дарсликлар яратилади. Шу билан бирга ўқув материали хажмига, дарс соатларига сиғмай қолган талаблар қўшимча адабиётларда ўз аксини топади.
Агар муқобиллик бўлса, дарслик яратадиганлар кутубхонадан бери келмай изланишда бўлишади. Агар якка ягоналик ҳукм сурса, эт бети номига ўзгарилган эски дарсликлар яна юзага келаверади, танловлар номига ўтказилаверади.
Юқорида Россия тажрибаси мисолида бекорга фактлар келтирилгани йўқ. Битта таълим соҳаси бўйича қанчадан қанча илмий ташкилотлар фаолият кўрсатади! Таълим академияси қошида ҳар бир муаммо бўйича алоҳида илмий тадқиқот институтлари ишлаб турибди.
Бизда ягона Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти ишлаб турибди. Лекин унинг қўли жуда калта. Ваҳоланки Педагогика фанлари илмий текшириш институти Таълимнинг боши, ақли бўлиши керак. Бизларда ҳам Таълим академияси , бир қатор илмий масканлар фаолият кўрсатиши керакки, ҳамма ёқни бузиб ташлаган ёлғондакаси олимларнинг сараги саракка, пучаги пучакка чиқармиди, токи бу ташкилотларнинг фаолияти туфайли таълимда қўйилаётган ҳар бир қадам ушбу ташкилотларнинг синовидан ўтсин. Балки шунда, тасодифий одамлар эмас, балки хақиқий мутахассислар дарсликлар тақдирини, яъни миллатимиз тақдирини ҳал этишда ижобий таъсир кўрсата оладилар.
Юлдуз Амиржонова