09 September 2011
23:22 - Йилнинг биринчи ярмида Россия фуқаролигини олганлар ичида биринчи ўрин ўзбекларда
РФ Статистика Федерал хизматининг маълумотига кўра, шу йилнинг биринчи ярмида 159 минг одам Россияда фуқаролик ёки доимий яшаш ҳуқуқи одган. Уларнинг 28,6 минги Ўзбекистондан келганлар. Ўзбекистондан Россияга кўчиб кетаётган руслар оқими ҳам бор. Кўрсатилган 28,6 минг одамнинг қанчаси руслар, қанчаси ўзбеклар эканлиги айтилмайди.

Кавказортидан 30 минг одам кўчиб келган. Уларнинг қоқ ярми Арманистондан. Собиқ Болтиқбўйи жумҳуриятларидан кўчиб келганларнинг сони кўп эмас – 1,6 минг.

Пичоққа илинадиган рақамлардан бири Қирғизистонга оид. Бу мамлакатдан Россияга кўчиб ўтганлар (фуқаролик олиб ёки доимий яшашга рухсат билан) сал кам 20 минг экан. Тахмин қилиш мумкинки, уларнинг каттагина қисми Қирғизистон жанубидан қочаётган ўзбеклар бўлса керак.