09 September 2011
02:06 -
Навқирон юртдошимиз Россияда ўз жонига қасд қилди
“Озодлик” радиосининг хабар беришича, кеча Волгоград вилоятининг Биковский туманидаги фермер хўжаликларидан бирида иш ҳақини ололмаган ўзбек мардикори ўзини осиб ўлдирибди. 28 яшар юртдошимиз туманга шу йилнинг мартида келган ва бошқа мардикорларимиз сингари ҳимоясиз эди. Волгоград вилояти Тергов қўмитасининг Николаев тергов бўлими раҳбари Владислав Чернишовнинг айтишича, ўзбекистонликлар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари айниқса охирги пайтларда кўпайиб бормоқда экан.
Ўзбекистонда эса бу ҳол ҳукумат раҳбарларини ташвишга солаётгани йўқ. Кучга тўлган йигитлар қанча кўп нобуд бўлса, уларнинг мазлум оломонни бошқариши учун шунча қулай, дейди мухбиримиз. Бундай воқеалар “Бирлик” Партиясининг муҳожиратдаги ўзбеклар муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик яратиш таклифининг қанчалик муҳим ва актуал эканлигини кўрсатади.