07 September 2011
22:09 -
7 сентябрь: Қозоғистондан хабарлар
1. Мамлакат президенти Нурсултон Назарбой бугун ишчи ташриф билан Қўстоной вилоятига келди.
У бир қатор объектларни, жумладан, русларнинг УАЗ автомобилларини чиқараётган Россия-Қозоғистон қўшма корхонасини, мамлакатнинг энг замонавий ва катта касалхоналаридан бири ҳисобланадиган 300 ўринли вилоят каслхонасини бориб кўрди.
Касалхонада олинган расмда Нурсултон Назарбой ўзини бардам тутишга ҳаракат қилаётган бўлса ҳам, у яқинда Германияда ўтказилган операциядан кейин тўла ўзига келолмаганини кўриш мумкин, дейди “Ҳаракат” мухбири.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳам яқинда Самарқандда италиялик эстрада хонадаси билан қучоқлашиб, қўл силтаётган пайтда шунга ўхшаш хасталик ҳолатини намойиш қилганди. Диктаторларимз қаримоқда, шекилли.
2. Бугун Остонда шаҳар ҳокими Имонгали Тасмагамбетов Бишкек шаҳрининг ҳокими Иса Омурқулов билан учрашди, улар икки шаҳар ўртасида қардошлик алоқалари ўрнатишга қаратилган Келишув имзоладилар. Қирғизлар делегацияси бу ерда 9 сентябргача бўлади.
3. Жамбул вилоятининг Меркен туманида 30 ёшли Қирғизистон фуқароси 793 кг марихуана билан қўлга туширилган. Олмотада эса, 30 ёшли маҳаллий аёл 215 грамм героин билан ушлангнан.
4. Транспорт ва коммуникация бўйича Бош вазир ўринбосари Эркин Дюсембаев шу йил октябрь ойида Остонада электровозлар чиқарадиган завод қурилишга бошлашини билдирди. Завод 2013 йилда биринчи 10 дона электоровозни тайёр қилади.
5. Ўтган ҳафтада Қозоғистонда 3610 жиноят содир этилган. Уларнинг 3265 таси дарҳол очилган. Бундан ташқари аввалари содир этилган жиноятлардан 443 таси ўтган ҳафта очилган, 80 жиноятчи ушланган, жиноятчилардан 15 дона қурол тортиб олинган.
6. Шу йилнинг август ойида Қозоғистон Миллий Банкининг миллий заҳиралари 2,6% камайиб, 36,0 млрд долларга тушди. Йил бошидан ҳисобланса, миллий заҳиралар 2,7% ортган. Халқаро заҳиралар ҳам 2,7% тушиб, 35,5 млрд доллар бўлган. Бу ерда ҳам йил бошидан бери 27,9% умумий ўсиш бор.
7. Давлат статистика агентлигининг маълумотига кўра, ўтган ойда Қозоғистонда инфляция йиллик ҳисоб бўйича 9% бўлди.
8. Бугун эрталаб Нурсултон Назарбой Остонада Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Гиланини расмий кутиб олиш маросимида қатнашди ва у билан яккама-якка суҳбат қилди. Покистон Бош вазири билан бундан олдинроқ Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов ҳам кўришган.
9. Қозоғистон президентининг маслахатчиси Эрмуҳамет Эртисбаев мамлакат зиёлиларининг Нурсултон Назарбойга мурожаат қилиб, Конституциядан рус тилининг мавқеси ҳақидаги моддани олиб ташлашни талаб қилганларини ғайриконститцион деб ҳисоблайди. Кеча 200 дан ортиқ зиёли президентга шу хусусда очиқ мактуб йўллаганди.
“Ҳаракат” агентлигидан: Булар Қозоғистонда мамлакат миқёсида ишлайдиган турли ахборот воситалари томонидан бир кунда тарқатиладиган тахминан 300 дан ортиқ хабарнинг биз тарафимиздан қисқартирилган баъзи намуналаридаир. Ўзбекистонда эса тарқатиладиган хабарларнинг сони 30 га ҳам етмайди, уларнинг ҳам кўпчилиги спорт ёки ободонлаштириш каби мавзуларга оид.