03 September 2011
05:35 -
БМТ ҳисоботидан кейин Туркия Исроил элчисини ҳайдади

Орадан шунча вақт ўтиб, БМТ ўша воқеаларни ўрганиш учун тузган комиссиясининг ҳисоботини кеча эълон қилди. Унда айтилишича, кемадаги ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларини қўпол тутганлар, аммо Исроил ҳарбийлари ҳам керагидан ортиқ тажовузкорлик қилишган.
Бу ҳисобот эълон қилиниши билан Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли Анқарадаги Исроил элчисидан мамлакатни чоршанбагача тарк этишни талаб қилди. Унинг айтишича, Ғазо ҳудудининг Исроил томонидан блокада қилиниши ноқонунийдир.
Кўринишидан, Туркия Исроилни кечирим сўрашга ундамоқчи. Исроил эса, БМТнинг ҳисоботида бундай нарса таклиф қилинмаганини урғуламоқда.