03 September 2011
02:08 -
Евромбудсманлар ўзбекистонлик лўттибоз ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова Халқаро Омбудсман Институтининг Европа бўлими директори Рафаэл Рибо ва Каталония Омбудсмани Юдит Макай бошчилигидаги ҳуқуқ ҳимоячиларини қабул қилди. Ўтказилган музокараларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, Омбудсман тажрибаси ва инсон ҳуқуқларига оид вазият борасида сўз борган.
Ўзбекистон Омбудсмани идораси тарқатган маълумотларга кўра, бизникилар меҳмонларга инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистонда Омбудсманга ҳам эҳтиёж йўқлиги, шундоғам инсон ҳуқуқлари тўла таъминлангани, аммо Президент Ислом Каримнинг ғамхўрлиги туфайли ўзларининг фаолият олиб бораётганини тушунтирган.
Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Ўзбекистонни дунёнинг энг мудҳиш 10 диктаторлик мамлакатлари рўйхатига киритишганини Европалик меҳмонлар жуда яхши билишади. Шу сабабли, ўзбекистонлик ҳамкасбларининг гапларига очиқчасигами ёки ичларида роса кулишган бўлса керак. Лекин, кулиш етарли эмас. Улар ўз фикрларини очиқча айтишлари шарт. Балки, айтишгандир, аммо Ўзбекистон Омбудсмани идорасининг матбуот хизмати буни очиқлашни “унутган”.