24 August 2011
13:09 -
Каддафий қулади, Dow Jones жиддий ўлчовда ортти, аммо буларнинг боғлиқлиги йўқ
Душанба куни бироз ортган Dow Jones индексининг кечаги ўсиши ҳақида юқорига сакради дейиш ҳам мумкин. Аммо, сўнгги ойдаги бу индекснинг беқарорлигини ҳисобга олиб, кечаги ўсишга ҳеч ким чапак чалмаяпти. Эртага нима бўлишини ҳеч ким тахмин қололмайди.
Хуллас, кеча Dow Jones 322 даража (тахминан 3%) кўтарилди, ҳозир у 11177 га тенг.
Кеча Триполининг қўзғалончилар қўлига ўтиши ва Муаммар Каддафийнинг ўз қароргоҳидан қочиши Dow Jones индексининг ортишига сабаб бўлди, дейиш қийин. Ливияда ҳар куни дунёнинг 2 фоиз нефти олиниши ҳам глобал иқтисодга жиддий таъсир қиладиган фактор эмас.