21 August 2011
20:41 -
Янги Араб-Исроил уруши бўладими?
Янги уруш ҳақида гапиришга асос бўлоладиган воқеалар 18 августда бошланди. Узоқ йиллардан бери биринчи марта Исроилда террористик ҳужум уюштирилди. Филистинликлар уюштирди деб ҳисобланаётган Эйлат шаҳридаги автобусга ҳужум пайтида 8 киши ўлдирилди. Жавоб сифатида Исроил Ғазога ракеталар отишга бошлади, уч кун ичида ўлганларнинг сони 20 га яқинлашиб қолди.
Ғазода феълан ҳукумат қуриб олган ХАМАС икки йилдан бери давом этаётган “ўт очмаслик” режимидан воз кечганини билдириб, Исроил ҳудудларига ракеталар отишга бошлади. Натижада бир исроиллик ўлгани айтилмоқда.
Жума куни Исроил вертолетларининг ҳужуми натижасида Миср-Исроил чегарасига яқин жойда уч нафар мисрлик полиция ходими ўлдирилди. Исроил бу воқеа учун кечирим сўраб, Миср билан биргаликда текширув ўтказишни таклиф қилиб, таклиф қабул қилинишига қарамасдан, Қоҳирада намойишчилар Исроил элчилигини қуршаб олиб, Исроил байроғини туширилишини, элчи мамлакатни тарк этишини талаб қилмоқдалар. Элчихонага ҳужум ҳам бўлди, унинг деворларини бузилган жойлари бор. Бугун кечаси бир “ўргимчак-одам” элчихона биносининг устига тирмашиб чиқиб, Исроил байроғини юлиб олди, ерга тушгач, олқишлар остида уни ёқиб ташлади.
Бу қонли воқеалар узоқ йиллардан бери давом этаётган Араб-Исроил қарама-қаршилиги ёки уруши доирасида, минг афсуски, оддий нарсадек кўринади. Ҳозир ҳаммани қизиқтирадиган нарса - бошқа бир савол: Воқеалар янги, катта масштабли Араб-Исроил урушига айланиб кетиши мумкинми?
Йўқ, айланиб кетмайди. Русларнинг ташлаб юбориш даражасига келиб қолган эски техникаси билан қуролланган араб армиялари, Араб баҳори деб аталаётган жараёнлардан кейин психологик нуқтаи назардан ҳам умуман кучини йўқотган. Улар, ҳудди Ўзбекистон армияси каби, тинч аҳолини ўққа тутишдан бошқа нарсага қодир эмаслар.
Араб баҳори воқеалари Араб дунёсини ростдан ҳам ўзгартирса керак. Бу ўзгаришлар натижасида ҳамма Араб давлатлари Исроилни тан олишади, Қуддус бутунлигича Исроилнинг пойтахти бўлиб қолади. Ўрта Шарқда тинчлик ўрнатилади.
Араб баҳоридан руҳланиб кетиб, Ўзбекистон халқ ҳаракати тузган аҳмоқлар - 53-54 лақабли Салой Мадамин ва акромийлар, ҳамда уларни қўлаб-қувватлаётган чаласавод Обиддхон Қориларни ўша ерга стажировкага юбориш керак. Балки, аҳмоқлик даражалари бироз камаяр.