20 August 2011
13:35 -
Режимнинг қўғирчоқ сайтларидан бири “12.uz”да нимaлардир бўлмоқда

Бу сайт икки тилда – рус ва ўзбек тилларида юритилади. Аммо, ўзбекча саҳифа орада марта қўйилган бир хабарни ҳисобга олмасак, ойлардан бери янгиланмайди.
Кеча унинг русча саҳифасида “Узбекистан предотвращает злоупотребление пожертвованиями в Рамадан” (Ўзбекистон Рамазон ҳайрияларини суиистеъмол қилинишининг олдини олмоқда) номли каттагина муаллифи кўрсатилмаган мақола пайдо бўлди. Мавзу Рамазон бўлгани сабабли, бундай мақоланинг ўзбекча тайёрланиши муҳимроқ бўларди. Аммо, унинг ўзбекчаси йўқ.
Мақоланинг асосий мавзуси - Рамазон баҳонасида одамлардан садақа йиғиб, террористик ташкилотларга жўнатилишининг олдини олиш учун қилинаётган ишлар. Мутлақо ишониб бўлмайдиган кулгили мисоллар билан баъзи ҳайриялар чет эллардаги террористлар қўлига тушгани, улар бу ҳайрияни ўзларига уй қуриш учун ишлатишгани ҳақида Ички ишлар вазирлигининг ходими Анвар Закурлаевга асосланиб гапирилади. Аммо, биронта исм, биронта аниқ факт келтирилмайди.
Айни замонда, мақолада мусулмонларга насиҳат берилади: фақат давлат рўйхатидан ўтган ташкилотларга садақа беринг.
Балки, бундай мақола керак ҳамдир. Аммо, мавзуни ҳисобга олиб, уни ўзбек тилида тайёрлаш ва оддий одамлар ўқийдиган нашрларда эълон қилиш мантиқли бўлар эди.
Шунинг учун савол туғилади: 12.uz сайти кимники ўзи?