19 August 2011
00:02 -
Навбат Сурияга ҳам келди: Обама Башар Асаднинг иттеъфосини талаб қилди, янги санкциялар ҳақида гапирди
Ливияда Муаммар Каддафининг тақдири ҳал бўлди, шекилли, Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ Сурия диктатори Башар Асад билан яқиндан шуғулланишга бошлади. Бугун АҚШ президенти Барак Обама биринча марта ўта кескин гапирди ва Башар Асаддан истеъфога кетишни талаб қилди.
Reuters агентлиги унинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Суриянинг келажагини унинг фуқаролари белгилашлари керак... Аммо, президент Башар Асад уларнинг йўлини тўсиб турибди. У одамларни қамоққа отишни, ўз фуқароларини қийноқларга солиш ва ўлдиришни давом этар экан, мулоқот ва ислоҳотлар ҳақидаги чақириқлари қуруқ сўз бўлиб қолаверади... Сурия фуқаролари тақдирини ўйлаб, унинг истеъфога кетиш вақти келди”.
Барак Обама Сурияга қарши санкцияларни кучайтиришга ҳам ваъда берди. Бир оздан кейин Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ҳам баёнот берди ва Сурияга қарши санкциялар бу мамлакатдан нефть сотиб олмаслик, “қора рўйхатга” кирган Сурия ширкатлари билан ҳамкорлик қилмаслик, Башар Асадни изоляция қилиб қўйиш каби табдирларни ўз ичига олишини билдирди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича бош комиссари Кэтрин Эштон Барак Обаманинг талабини қўллаб қувватлади, ЕИ санкцияларга қўшилишини билдирди.
Хуллас, Башар Асаднинг ҳам куни битиши нафақат аниқ бўлди, балки, бу кун жуда яқин эканлигига АҚШ ва Европа тарафидан сигнал берилди.