16 August 2011
00:10 -
Шерали Жўраев Хитой Универсиадаси олтини медалини қўлга киритгани ва бошқа Шерали Жўраевнинг ўз вақтида қилган хоинлиги
Хитойнинг Шеньжен Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси олтин медалини қўлга киритган бу юртдошимиз миллат хоини, Ўзбекистон ҳукуматига хизмат қилган ҳофиз Шерали Жўраев билан адаш холос.
90 килограммгача бўлган дюздочилар сафида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчи Шерали Жўраевнинг ютуғи туфайли Ўзбекистон Универсиада доирасидаги умумжамоа ҳисобида 14-ўринга кўтарилган.
Хонанда Шерали Жўраев эса хоинлигини 1989 йилда қилган. Ўша йили сентябрь-октябрь ойлари “Ўзбек тили давлат тили бўлсин!” талаби билан ўтказилаётган “Бирлик”нинг митингларини тўхтатиш учун Ислом Карим авваломбор Салой Мадамин бошчилигидаги шоир-ёзувчиларни ишга солди. Унинг ёрдамида “Бирлик”ни парчалашга эришди.
Митингларни тўхатиш учун хонанда Шерали Жўраев кабилар ҳам ишлатилди. Масалан, 1 октяябрь куни ўтказиладиган митингга келадиган студентлар сонини камайтириш мақсадида, ҳукумат “Дўстлик саройи”да ўша пайтда ёшлар ичида ўта популяр бўлган хонанданинг студентлар учқун текин концертини уюштирган. Фақат аҳмоқ одамгина Шерали нимага ишлатилаётганини билмаган бўлиши мумкин дея олади. Ўшанда ҳукумат митингни тўхтатолмагани, ўзбек тили орқасидан пул топадиган хонанда Шерали Жўраевнинг ўз тилига, ўз миллатига қилган сотқинлигини оқлай олмайди.
Дарвоқе, ўша хоинликдан кейин Ислом Каримни Шералини дастурхонига яқинлаштирди, уни ҳамма ерга ўзи билан олиб борадиган бўлди. Керак бўлмай қолгач, орқасига бир тепиб улоқтирди.