15 August 2011
22:28 -
Россияда фожиали ҳалок бўлган ўсмир тақдири қишлоқдошларни изтиробга солди, "Бирлик" қачон уйғонади?
Қашқадарё вилояти Нишон тумани Балхияк қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Юнус Алибоев хонадонида юз берган фожиа бутун бир қишлоқ аҳолисини изтиробга солди. Россияга тирикчилик учун кетган 20 яшар ўғил Бахтиёрнинг жасади темир тобутда қайтди. Куни кеча жаноза ўқилиб маййит тупроққа бериларкан, фарзандлари мусофирда бўлган хонадон соҳибларининг кўнглига ваҳм оралади. Боиси Бахтиёр Россиядаги қурилишлардан бирида ишлаб, юқори қаватдан йиқилиб ўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўзғатилган жиноят иши доирасида жасадни эксгумация қилган ва мурданинг ички аъзолари, мия қисми олиб қолинган. Бу ҳолдан ўсал ота-онанинг аҳволини сўз билан баён қилиш мумкин эмас.
Шўро армияси Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган даврда, кейинчалик, Шўролар режимининг сўнгги йилларида, ҳарбий хизматдан ўлиги темир тобутларда қайтган ўзбек йигитларининг фожеаси миллат қайғусига айланганди. Энди ана ўша фожеа тирикчилик, мардикорчилик учун чет элга кетишга мажбур бўлган йигитларимизнинг турнақатор келаётган тобутлари тимсолида қайта содир бўлмоқда. Даҳшатлиси, Шўролар даврида ўнлаб тобутлар келган бўлса, мустақилликнинг 20 йиллиги арафасида юзлаб тобутлар ҳақида гапиришга тўғри келади.
Ўша пайтда ўз болалари тақдири борасида “Бирлик”нинг митинглари шаклида исён қилган миллат бугун сукутда. Демак, яна “Бирлик” уйғонмаса, бу фожеаларнинг поёни бўлмайди.